Kursiv Research жамоаси 28 ой ичида (202-йил бошидан 2023-йил 1-майгача бўлган муддат давомида) энг юқори даромад келтирган инвестиция воситаларини аниқлади.
2021-йил бошида майдони 35 м² бўлган бир хонали квартирага 260 млн сўмлик сармоя киритиш имконияти асос қилиб олинди. Тадқиқотчилар ушбу вариантнинг рентабеллиги билан доллар, олтин ва акциялар инвестицияларининг
даромадларини таққослади.
- Биржадаги энг машхур 5та акциялар портфелига сармоя киритиш энг куп даромад олиб келган инвестиция деб топилди. Инфляцияни ҳисобга олганда, даромад 92.7%ни ташкил етди.
- Тошкентдаги кўчмас мулк даромад бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, 20.7% миқдорда даромад олиш мумкин бўлди.
- 28 ой ичида 15.6% даромад билан сўмдаги банк депозити учинчи ўринни эгаллади.
- Олтин ва (сўнгги 2 йил ичида жуда секин ўсган) доллар инвестициялари инфляцияни ҳисобга олганда салбий рентабелликни кўрсатди.
Ўзбекистонда қандай инвестициялар энг даромадли бўлди