«eKarmon Group» компанияси ўзининг навбатдаги лойиҳасини тақдим этади – «eK SMS» – SMS-технологиялар ёрдамида тўловлар амалга ошириш. Эндиликда, мазкур хизмат ёрдамида «eKarmon» тизими хизматлари янада ҳаммабоп ва мобил бўлди.
«eK SMS» - бу қўшимча хизмат тури бўлиб, мижозларга «eKarmon» тизимидаги ўзларининг электрон кармонларини SMS–хабарлар ёрдамида масофадан бошқариш имконини беради.
уяли алоқа ва шаҳар телефонига тўлов ўтказиш, IP-телефония ва интернет учун ПИН-кодлар сотиб олиш ва Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар бўйича коммунал хизматлар (газ ва электр тармоғи)га ҳақ тўлаш мумкин;
яқинларингиз электрон кармонларига пул жўнатмаларини амалга ошириш мумкин;
амалга оширилган транзакцияларни ва электрон ҳисобдаги балансни кўриш мумкин;
«eK SMS» хизматини ўрнатиш, фойдаланувчининг «eKarmon» тизимидаги шахсий кабинети орқали ҳоҳлаган еКармонини ушбу хизматга бириктириши билан амалга оширилади.