“Пахтабанк” жисмоний шахслар учун янги муддатли омонат таклиф этмоқда
ОАТБ “Пахтабанк” жисмоний шахслар учун янги “Ташаббус” муддатли омонатини жорий қилди.
“Ташаббус” – бу муддатли омонат бўлиб, 1,2,3,6,9,12 ва 15 ойлик муддатга сақлаш шарти билан қабул қилинади. Мазкур омонат турига йиллик 26% миқдорида ҳақ тўланади. Омонат эгаси ҳар ойда омонат учун ҳисобланган фоизларни олиш ҳуқуқига эга. Омонатчи омонатнинг ҳаракат даври мобайнида исталган миқдордаги қўшимча бадаллар қўшиб бориш ҳуқуқига эга. Мазкур омонат турига маблағлар 2009 йил 1 майига қадар қабул қилинади.