«InFinBank»дан янги омонат
«InFinBank»нинг ахбарот ҳизмати берган маълумотга кўра, банк ҳорижий валютадаги янги “InFin - Васий” номли омонат турини тақдим этмоқда. “InFin - Васий” омонатининг асосий жиҳати шундаки, бунда ота-оналар ўз фарзандлари ҳисобига ҳорижий валютадаги пул жамғармаларини сақлашлари мумкин.
“InFin - Васий” омонати банк мижозларига ўз фарзандлари учун пул маблағларини тежашларига ёрдам беради. Мижозлар 16 ёшгача бўлган фарзандлари номига ушбу омонатни очишлари мумкин. Ота-оналар бу омонатга қўшимча жамғармаларни қўйиб боришлари мумкин.
Омонат муддати | 1 йилдан кам бўлмаган муддатга. |
Омонат миқдори | чегараланмаган, аммо дастлабки мадлағ 50 АҚШ долларидан кам бўлмаслиги лозим. |
Омонат фоиз ставкаси | LIBOR плюс 2% даражасида ўрнатилган. Фоиз ставкалари ҳар йили (ананавий равишда) капитализация қилиниб боради. |
Манба: «InFinBank» ахбарот ҳизмати